Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Кимки айнан ўзининг молини бировда кўриб қолса, унга ўзи ҳақлироқдир. Уни сотиб олган одамга пули қайтарилади». Бу ҳадис умумий бўлиб, ўғрини ҳам, босқинчини ҳам, ўзлаштириб олувчини ҳам, хиёнаткорни ҳам ўз ичига олади. Аҳмад Ҳасандан, у эса Сумрадан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«إِذَا سُرِقَ مِنَ الرَّجُلِ مَتَاعٌ أَوْ ضَاعَ لَهُ مَتَاعٌ, فَوَجَدَهُ بِيَدِ رَجُلٍ بِعَيْنِهِ فَهُوَ أَحَقُّ بِهِ, وَيَرْجِعُ الْمُشْتَرِي عَلَى الْبَائِعِ بِالثَّمَنِ»
«Агар бир кишининг моли ўғирланса ёки йўқолса ва у айнан ўзининг молини бировнинг қўлида кўриб қолса, унга ўзи ҳақлироқдир. Харидор пулни олиб, молни сотувчига қайтаради». Бу ҳадис ўғирланган молнинг эгасига қайтарилишига ҳужжатдир. Агар молга бирон талафот етса ёки ишлатилса, эгасига ҳаққи берилади. Агар ишлатилмасдан шикаст етса (кийимни куя егани ва автомобил қисмларининг ишдан чиққани каби), товон тўлатилади. Ишлатиб шикаст етса ҳам шундай қилинади. Агар мол самолёт ёки туя каби фойда келтирадиган нарса бўлса, ўғри ундан фойдалангани ёки фойдаланмаганидан қатъий назар, унинг қўлида қанча муддат турган бўлса, ўшанча муддатнинг фойдасини талаб қилишга эгасининг ҳаққи бор.
Қўл кесилмайдиган ўринлар
Айрим ҳолатларда ва айрим моллар ўғирланганда қўл кесилмайди. Бу хусусда ҳадислар ворид бўлган. Рофиъ ибн Худайж р.а.нинг ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«لاَ قَطْعَ فيِ ثَمَرٍ, وَ لاَ كَثَرٍ»
«Мевада ҳам, новдада ҳам кесиш йўқ», деганлар. Мевадан мурод - дарахтдаги хурмо, новда эса - хурмо кўчати. Хурмонинг энг устки шохи ва гулчанги ҳам новда дейилади. Ҳасан р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«لاَ قَطْعَ فيِ الطَّعامِ الْمُهَيَّأ لِلْأكْلِ»
«Ейиш учун тайёрланган овқатда кесиш йўқ», дедилар. Бунда уйдагиларнинг ўзлари ейиши учун тайёрланган овқат бўладими, ошхона эгасининг сотиш учун тайёрланган овқати бўладими, фарқи йўқ. Чунки ҳадис одамлар ейдиган ҳамма овқатга тўғри келаверади. Ҳали пиширилмаган буғдой каби хом овқат эса экинзордан олинса, ўриб олинган ё ўриб олинмаган
73-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|